Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида тадбир ташкил этилди

ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида тадбир ташкил этилди

Тил – миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси, улкан бойлиги сифатида ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда она тилимиз, айниқса, сўнгги уч йилда мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Давлат хавфсизлик хизмати Марказий девонида ташкил этилган «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остидаги маънавий-маданий тадбирда айни жиҳатларга урғу берилди. Унда таниқли шоир, ёзувчи, актёрлар ҳамда ДХХ Чегара қўшинларининг «Сарҳад» гуруҳи қатнашди.

Иштирокчилар томонидан она тилимизни улуғловчи шеърлар ва ғазаллар ўқилди.

Байрам давомида ДХХ ансамбли хонандалари томонидан ўзбек тилини улуғловчи тароналар куйланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг