Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари (фото)
Британиянинг «The Economist» журнали яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингини тузди.
Шаҳарлардаги турмуш тарзини аниқлашда 30 та мезонга асосланилди, хусусан, барқарорлик, тиббий хизматлар ҳамда таълим сифати ва албатта, маданият.
«Энг яхши» шаҳарлар
Австрия пойтахти Вена биринчи ўринда. Бу гўзал шаҳар 2018 йилда ҳам Мельбурнни қувиб ўтиб, рейтинг етакчиси бўлганди. Мельбурн ҳозир ҳам иккинчи ўринда. Худди шу шаҳарнинг азалий рақобатчиси, Австралиянинг яна бир вакили Сидней учинчи ўринда.
«Энг ёмон» шаҳарлар
Рейтингнинг қуйи поғоналарида Дакар (Сенегал), Жазоир (Жазоир), Дуала (Камерун), Триполи (Ливия), Ҳараре (Зимбабве), Порт-Морсби (Папуа-Янги Гвинея), Карачи (Покистон), Лагос (Нигерия), Дакка (Бангладеш), Дамашқ (Сурия) шаҳарлари жойлашган.
Ўз вақтида дунёнинг энг бой ва гўзал шаҳри, Араб халифалиги пойтахти бўлган Дамашқ шу бугунга келиб яшаш учун энг нобоп шаҳар дейилади «The Economist» рейтингида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter