Дунёнинг энг яхши паспорти аниқланди
Nomad Capitalist иммиграция консалтинг компанияси томонидан берилган Nomad Passport Index рейтингида Люксембург паспорти биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Рамблер хабар бермоқда.
Ушбу паспорт эгалари визасиз энг кўп мамлакатларга ташриф буюришлари, шунингдек, дунёдаги энг илғор тизимлардан бири бўйича солиқ тўлашлари мумкин. Люксембург фуқаролари иккинчи фуқароликни ҳам олиш ва қўшимча шахсий эркинликлардан фойдаланиш имконига эга. Масалан, мамлакатда мажбурий ҳарбий хизмат йўқ.
Швеция паспорти эгалари визасиз 188 давлатга, Люксембург паспорти эгалари эса 189 давлатга ташриф буюриш имконияти туфайли биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 10 та энг яхши паспортлар қаторига Ирландия, Бельгия, Швейцария, Финляндия, Португалия, Чехия, Нидерландия ва Сингапур паспортлари ҳам кирди.
Nomad Capitalist мамлакатларни қуйидаги мезонларга кўра саралаган:
- паспорт эгалари визасиз бора оладиган давлатлар сони (етакчилар Япония ва Сингапур — 192 та давлат; Афғонистон фуқаролари эса 26 давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин);
- солиққа тортиш тизими (АҚШ камида 10 балл олди, чунки фуқаролар қаерда яшашидан қатъи назар солиқлар ундирилади; фуқаролар учун солиқ тўламайдиган Вануату мамлакати юқори баллни олди);
- иккинчи фуқароликка рухсат ва қўшимча шахсий эркинликлар берган давлатлар (мажбурий ҳарбий хизматнинг мавжудлиги ҳам ҳисобга олинган).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter