Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қўрқинчли овоз – «ўлим ҳуштаклари» қайта яратилди

Дунёдаги энг қўрқинчли овоз – «ўлим ҳуштаклари» қайта яратилди

фото: pikabu.ru

Олимлар ацтекларнинг ўлим ҳуштагининг «дунёдаги энг қўрқинчли овози»ни такрорладилар, яъни аёлнинг қичқириғига ўхшаш «ацтекларнинг ўлим ҳуштаклари»нинг даҳшатли овозини қайта яратдилар.

Ҳуштак 1990 йилларнинг охирида Мексикада эркак скелети билан бирга топилган бош суяк шаклидаги асл нусхага асосланган. Олимлар узоқ вақтдан бери ацтек қабиласи ўз душманларини қўрқитиш учун ишлатган «дунёдаги энг даҳшатли овоз»нинг келиб чиқишини ўрганишди – 3D-принтер ёрдамида «ўлим ҳуштаклари»нинг  овозини камерага ёзиб олишди. Яъни қурбонлик пайтида «ўлим ҳуштаклари» ишлатилган деган тахмин мавжуд. 

Тарихий артефакт инсон бош суяги шаклида қилинган ҳуштакдир. Асл асбоб инсон ҳалқумининг тузилишига тақлид қилади, шунинг учун овоз жуда даҳшатли. Бирор киши ҳуштак чалганда, ҳаво иккига бўлинади ва тебраниш товушларини ҳосил қилади. Ҳуштак ичидаги ёғоч коптокчалар  сакрайди ва овозни бузади, бу эса уни янада қўрқинчли қилади. Олимлар бир неча авлод ацтеклар ғойиб бўлган цивилизациянинг «совуқ қон» ихтиросини эшитишганини исботладилар.

YouTubeдаги  Action Lab канали томонидан ҳуштак садоси акс этган видеони кўришингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг