Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг узун сувости қувурини Африка мамлакатлари қуради

Дунёдаги энг узун сувости қувурини Африка мамлакатлари қуради

Фото: «YouTube»

Нигерия ва Марокаш дунёдаги энг узун сувости газ қувурини қуради. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Нигерия-Марокаш қувурининг узунлиги 5 660 километрни ташкил этади: узунлиги бўйича жаҳон сувости қувурлари орасида биринчи, ерусти қувурлари ҳам қўшилганда иккинчи ўринга кўтарилади. Айрим маълумотларга кўра, ушбу лойиҳа қиймати 25 млрд АҚШ долларига тенг.

Лойиҳа Nigeria Morocco Gas Pipeline, NMGP лойиҳаси доирасида амалга оширилади, деди Нигерия президентининг ОАВ бўйича маслаҳатчиси Толу Огенлеси.

Ушбу қувур Нигерия газини Марокаш ва Европага Ғарбий Африканинг 11 мамлакати орқали етказишга мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг