Дунёдаги энг узун шиша кўприк Вьетнамда қурилди (видео)
Вьетнамда дунёдаги энг узун шиша кўприк қуриб битказилди. Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган кўприкнинг узунлиги — 631 метр.
Мок-Чау сайёҳлик зонасидаги Бах Лонг шиша кўприги 30 апрель — Бирдамлик куни расман очилади.
Вьетнам кўприги бунгача энг узун шиша кўприк саналган Хитойнинг Хунан провинциясидаги Чжанцзе (430 метр)дан 200 метр узунроқ. Қолаверса, Бах Лонг баландроқ ҳам — ер юзасигача 152 метр.
Ана шу баланд ва узун шаффоф кўприкдан ўтишда хавотига ўрин йўқ, чунки «St. Gobain» (Франция) компаниясининг супертобланган шишаси қўлланилган.
Бах Лонг кўприги бир пайтнинг ўзида 500 нафаргача одам чиқишига мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter