Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунё садолари»нинг андижонликларга қанчага тушгани айтилди

«Дунё садолари»нинг андижонликларга қанчага тушгани айтилди

Жорий йилнинг 29-31 июль кунлари Андижон вилояти Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган «Дунё садолари» халқаро эстрада санъати фестивали қанча маблағ эвазига ташкиллаштирилгани айтилди.

Вилоят ҳокимлигига кўра, «умумий ҳисобда фестивалга барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ» сарфланган.

 Ҳокимлик, шунингдек, фестивал сабаб Хонобод шаҳри иқтисодий салоҳияти яхшилангани, қатор тадбиркорлик субъектлари янги ташкил қилингани ҳамда аҳоли даромади ошганини иддао қилади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг фестивал кунлари журналистлар даврасида «қўлларидан бало ҳам келмаслиги»ни айтиб, уларни камситувчи «нутқ ирод» қилгани акс этган видео тарқалган ва ҳокимлик матбуот хизмати ҳолатни хаспўшлаш мақсадида «Дарё» нашрига ушбу гаплар журналистларга қарата айтилмаганини иддао қилган эди. Бироқ ўша даврада иштирок этган йигирмага яқин турли номдаги ОАВ вакиллари ҳокимлик иддаосини рад қилди.

Шунингдек, айрим манбалар, фестивал меҳмонлари, жумладан руминиялик Инна 130 минг АҚШ доллари, Юлдуз Усмонова 12 минг АҚШ доллари, Райҳон Ғаниева ҳамда Ҳамдам Собировлар 7 минг АҚШ доллари гонарар олганини ёзишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг