Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё бойи 15 дақиқада $13 млрд ишлаб олди

Дунё бойи 15 дақиқада $13 млрд ишлаб олди

Фото: «Zuma/TASS»

Сайёрамизнинг энг бой кишиси, «Amazon» асосчиси Жефф Безос саноқли дақиқаларда ўз мол-мулкини 13 миллиард долларга кўпайтирди. Энг қизиғи, бунинг учун миллиардернинг ортиқча тер тўкишига тўғри келмаган.

«Bloomberg»нинг хабар беришича, Безоснинг янада бойишига компаниясининг фонд бозоридаги акциялари 12 фоиздан 2,1 минг долларга ошиши сабаб бўлган. Компания ҳисоботига кўра, компания даромади 87,4 миллиард долларни ташкил этган. Битта акциядан фойдаси 6,47 долларга тенг бўлган. Аналитиклар эса 4,11 доллардан умид қилишаётганди.

Шу тариқа, Безоснинг умумий бойлиги тахминан 129,5 миллиард долларга етган. Бироқ ҳозир бу расмий рақамлар эмас. Чунки «Billionaires Index» рейтингидаги ўзгариш 31 январь — жума куни савдолар ниҳоясига етгандан кейингина акс этади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг