Дубайлик инвесторлар Тошкентда болалар майдончаси қуради
Бирлашган Араб Амирликларининг «Warehouse of Games» компанияси Тошкентнинг Яккасарой туманида болалар учун таълим, спорт ва кўнгилочар марказ қуради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган музокараларда инвесторлар лойиҳага 4 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш истагини билдирган.
Маълумот учун, лойиҳа 35 та доимий иш ўрни яратиш имконини беради. Қурилажак болалар ўйингоҳи 0,2 гектар майдонни ўз ичига олиб, 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиш ва маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қилади.
Таълим ва соғломлаштириш маркази 2019 йил якунида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter