Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Йўловчиларнинг Дубайга (БАА) қатновлар бўйича юқори талабларини инобатга олиб, 2018 йилнинг 19 февралидан 23 мартига қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновларни киритади.
МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновлар душанба ва жума кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемаларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади:
Душанба кунлари:
НY 333 – Тошкент - 08:20, Дубай – 10:55.
НY 334 – Дубай – 12:55, Тошкент – 17:10.
Жума:
НY 333 – Тошкент – 08:20, Дубай – 10:55.
НY 334 – Дубай – 13:00, Тошкент – 17:15.
Ҳозирги пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 3 марта бажармоқда: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари.
Эслатиб ўтиш керак, барча пунктлардаги учиш ва қўниш маҳаллий вақтларда кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter