Дубайда дунёдаги энг йирик аэрохаб қурилади
Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ўз X-аккаунтида ёзишича, Дубай аэропорти ўтказувчанлиги беш баравар кенгайтирилиб, дунёдаги энг йирик ҳаво-транспорт тугунига айлантирилади.
Аэропортни кенгайтиришга 10 йил ва $35 млрд сарфланади, деди шайх. Бешта параллел учиш-қўниш йўлаги ва қўниш учун 400 та кириш очилади, аэропорт йилига 260 млн нафаргача йўловчини қабул қилиш имконига эга бўлади.
Business Insider маълумот беришича, жаҳондаги энг кўп тиғиз Ҳартсфилд-Джексон (Атланта, АҚШ) халқаро аэропорти 2023 йилда 104,6 млн йўловчини қабул қилди. Худди шу йили Дубай аэропорти қарийб 87 млн йўловчига хизмат кўрсатган.
Шайх қўшимча қилишича, Ол Мактум аэропорти атрофида 1 миллионгача аҳоли яшайдиган «бутун бошли шаҳар» қурилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter