Абдулазиз Комилов Доналд Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Кеча, 16 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter