Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп 37 та жиноий иш бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин

Доналд Трамп 37 та жиноий иш бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Оқ уйни тарк этганидан кейин юзлаб махфий ҳужжатларни сақлагани учун 37 та жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, собиқ президентга қўйилаётган айбловлар маълумот ва ҳужжатларни яшириш, шунингдек, адолатга тўсқинлик қилиш ва ёлғон гувоҳлик беришдир. Хусусан, Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳидан 300 дан ортиқ махфий ҳужжатлар топилган.

«Мамлакатимизда ягона қонунлар тўплами мавжуд ва улар ҳамма учун амал қилади. Ушбу қонунларнинг қўлланилиши, фактларни тўплаш тергов натижасини белгилайди. Ҳеч нарса кўп эмас, кам ҳам эмас», – дейди АҚШ Адлия вазирлигининг махсус маслаҳатчиси Жек Смит.

Собиқ президент қандай жиноий иш бўйича айбланаётгани келаси ҳафта маълум бўлади. Сешанба куни (13 июнь) у Майамидаги полицияга расман таслим бўлиши керак. Шундан сўнг сиёсатчига нисбатан эҳтиёт чораси танланади ва тергов материаллари эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг