Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Долларфурушларга қарши текширув кучайтирилмоқда

Долларфурушларга қарши текширув кучайтирилмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Ўзбекистон бўйлаб қатор ҳудудларда валютафурушлар қўлга олинмоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 4 700 АҚШ долларини фуқаро И.А.га 59,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 11 467 АҚШ доллари, 1 100 Россия рубли ва 660,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. ва С.Э. (муқаддам судланган) жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.К. ва Ж.С. (муқаддам судланган) жами 2 700 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 34,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг