Доктор Вайс: «Ҳар тўртинчи одамга сил касали хавф соляпти»
Ер аҳолисининг тўртдан бир қисмига сил касали хавф қолмоқда. Даниянинг Орхус университети тадқиқотчиси, доктор Кристиан Вайс шундай хулоса берди. Бу ҳақда «Regnum» ёзмоқда.
Сил (туберкулёз) энг хавфли юқумли касалликлардан бўлиб, уни юқтириб олган одам ўзи билмаган ҳолда касалликни тарқатувчига айланиб қолиши мумкин. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили сил 1,6 млн. кишининг ёстиғини қуритмоқда.
Дунёдаги ҳар тўртинчи одамга шу касаллик хавф солишини даниялик ва швециялик олимлар гуруҳи (доктор Вайс ҳам шу гуруҳ аъзоси) аниқлади. Улар 36 мамлакатдаги 88 та тадқиқотни ўрганиб чиқишди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 16 йил ичида сил касаллигини таг-туги йўқ қилишга аҳд қилган. Аммо доктор Вайснинг фикрича, бу уддалаб бўлмас иш: «ЖССТ 2035 йилда силдан бутунлай қутулмоқчи, аммо қандай қилиб?! Ҳар тўртинчи инсон организмида сил бактериялари яшавераркан, бунинг асло иложиси йўқ».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter