Диққат! Ўзбекистоннинг асосий автомобиль йўли вақтинча ёпилди
Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг 8 вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу сабабли республикамизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда.
«Олмаота – Бишкек–Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали «Тошкент – Душанбе» йўлига ўтиб, Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин. Ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дея вазиятни изоҳлаган Тошкент вилояти ЙҲХБ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter