Депутатлар олий даражали «Дўстлик» ордени таъсис этишни муҳокама қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Мажлис давомида депутатлар «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.
Қайд этилганидек, лойиҳада Олий даражали «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, халқлар якдиллигига эришишдаги алоҳида хизматлари, ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришдаги сермаҳсул фаолияти, минтақалараро келишувга эришиш, шунингдек, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун мукофотланиши белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter