Депутат: санъаткорларга солиқ имтиёзи бекор қилиниши керак
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Xabar.uz»да эълон қилинган «Нега хонандаларнинг хизмат ҳақи бунча қиммат?» сарлавҳали мақолага муносасабат билдирди.
«Очиғи бу кўпчилик санъаткорга ёқмайди-ю, бироқ уларга солиқлардан берилган имтиёзларни бекор қилиб қатъий даромад солиғини жорий этиш вақти келди. Шунда адолатли бўларди. Сабаби ишдан аранг ортиб 4 йил меҳнат қилиб озгина (бир ярим миллион) гонорар олсанг ҳам 22 фоизлик қатъий солиқ ушлаб қолинса-ю булар битта тўйдаги ярим соатлик меҳнат учун 25 миллион сўм олса, яна ҳеч бир солиқларсиз.
Санъаткорларнинг оддий ишчи фуқаролардан ортиқ нимаси бор? Шох кўрмаяпмиз уларда. Нима бўлганда ҳам ҳеч ким халқдан ортиқ даражада солиқ имтиёзига эга болишга ҳақли эмас. Халқ учун муқаддас бўлган солиқ қолганлар учун ҳам муқаддас ва қатъий бўлмоғи лозим. Бу бўйича Солиқ кодексига таклиф киритамиз», — дея ёзади депутат ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter