Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дельтакрон» штамми Европада пайдо бўлгани расман маълум қилинди

«Дельтакрон» штамми Европада пайдо бўлгани расман маълум қилинди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга кўра, дунёда COVID-19 пандемияси бошлангани расман эълон қилинганидан бери 6 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекциядан вафот этди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Чунки бунинг учун у ер юзининг барча нуқталарида бирдек якунланиши керак.

Кейинги пайтларда Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган кўплаб мамлакатларда касалланиш ва ўлим даражаси ўсишда давом этмоқда. Шунингдек, аввал мавжудлиги ЖССТ томонидан шубҳа остига олиб келинган «дельтакрон» штамми Европада пайдо бўлгани расман маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўзбек муттахассислари инфекцияни енгишнинг ўзига хос усуллари ҳақида бош қотиришмоқда. Фанлар академияси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидордан вакцина сифатида фойдаланиш устида иш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг