Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда дастлаб 50 мингга яқин киши эмланади»

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда дастлаб 50 мингга яқин киши эмланади»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда коронавирусга қарши аҳолини 20 фоизини эмлаш учун вакциналарга бюртма берилган, дея хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.

«7 миллион аҳолини икки маротаба эмлаш учун жами 15 миллионга яқин доза вакцина олиб келинади. Дастлабки босқичда биз 100 минг доза вакцинани олиб келиб, 50 мингга яқин аҳолини ушбу касаликка қарши эмламоқчимиз», — деди у.

2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратиши ҳақида молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг