Данияда отишма бўлди — бир киши ўлган, тўрт нафари ярадор
Даниядаги Хорсхольм шаҳри марказида отишма бўлди, унга кўра бир киши ҳалок бўлиб, камида тўрт нафар шахс яралангани айтилмоқда.
Ҳодиса 6 апрел, тунги вақтда содир бўлган. Отишмада қатнашганлардан 14 киши қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳозирча отишмага нима сабаб бўлганини тўлиқ аниқламаган.
Қўлга олинганлар 20 ёшдан 32 ёш оралиғида. Вафот этган шахс 20 ёшда бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter