Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати юртимизда дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Кеча ва бугун Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлмоқда. Жанубий Қозоғистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республикамизнинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади.
Бугун ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.
Якшанба куни мамлакатимиз ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.
Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина – 1-2 даражага пастдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter