Дам олиш кунлари пойтахтда айрим марказий кўчалар ёпилади
23-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида, Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчаларда спортчилар ва ҳаваскорлар орасида «Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати-2022» бўлиб ўтади.
Шу сабабли, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади:
• Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
• Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
• Бунёдкор шоҳ кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
• Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми;
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter