Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилади

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди республиканинг шимоли-шарқий ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиш вақтида 18-23 м/с га етиши ва чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30° дан ошмайди.

Эртага об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жануби-шарқий вилоятларнинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида бўлади.

Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 33-35° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-37° гача кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг