Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади.
15 октябрь, шанба куни беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Кундузги ҳаво ҳарорати ушбу куннинг ўртача меъёрий қийматларидан кўп бўлади ва +26…+29 даражани ташкил этади.
16 октябрь, якшанба куни шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter