Энг иссиқ қитъада ҳам коронавирусга чалинганлар ярим миллиондан ошди
Африкада янги типдаги коронавирусга чалинганлар сони 600 минг кишидан ошди, 300 мингдан ортиқ бемор тузалди, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳудудий вакили.
ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия даврида Африка қитъасида 609 888 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 305 минг киши тузалди, 13 474 киши COVID-19 дан вафот этган.
Касалланишлар сони, айниқса, ЖАР (287 796), Миср (83 001), Нигерия (33 153) ва Ганада (24 988) юқори. Энг кўп ўлим сони эса ЖАР (4172), Миср (3935) ва Жазоирда (1018) қайд этилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 12,7 миллион кишида касаллик аниқланган бўлиб, улардан 566 минг нафари оламдан ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter