Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19да ўлим хавфини икки баравар оширувчи касаллик аниқланди

COVID-19да ўлим хавфини икки баравар оширувчи касаллик аниқланди

Фото: «Cnbc.com»

Буйрак касаллиги коронавирус инфекциясида ўлим хавфини қарийб икки баравар оширади. Лондоннинг Империал коллежи олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари «Anaesthesia» журналида чоп этилди.

Мутахассислар 10 мартдан 23 июлгача бўлган давр оралиғида Лондон ва Бирмингемдаги тўртта шифохонанинг реанимациясига ётқизилган COVID-19 билан касалланган 372 нафар бемор ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди.

216 нафар беморнинг буйрагида сурункали ёки инфекциялар чақирган муаммо бўлган, улардан 107 нафари вафот этган (тахминан 50 фоизи). Шу билан бирга, буйрагида ҳеч қандай патология бўлмаган 156 та бемордан 32 нафари ҳаётдан кўз юмган (21 фоизи).

Тадқиқотчилар бу вируснинг бутун организмга таъсири, ўпка билан буйраклар ўртасидаги ўзаро алоқа, шунингдек, инфекцияларни даволашда токсик моддаларнинг ишлатилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг