Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 «Toyota»ни тўхтатди

COVID-19 «Toyota»ни тўхтатди

Фото: «Drom.ru»

Дунёнинг энг йирик автомобилсози — «Toyota» компанияси Япониядаги 11 та заводида айрим конвейерлар тўхтатилиб, ишлаб чиқариш қисқартирилишини эълон қилди.

Бу йил ҳисобидан ҳозирча бошқа ҳеч бир компания машина чиқаришни тўхтатган эмас. Ўтган йили биронта ҳам автокомпания қисқартириш нималигини билмасдан ишлаганди.

2022 йил бошидан пандемия «Toyota» заводларида касалланишлар сонини ошириб юборди, дезинфекциялаш кетмоқда.

Пандемиянинг сўнгги хуружига қадар ҳам компания, чиплар тақчиллиги боис, глобал ишлаб чиқаришни февралда 150 мингтага камайтириб 700 мингтагача туширишни режалаштирганди.

«Қайта кўриб чиқиш натижасида, 2022 йилнинг 31 мартида тугайдиган молиявий йилда ишлаб чиқариш прогнози олдин айтилган 9 млн. бирликдан паст бўлиши кутилмоқда», — дейилади компания баёнотида. Чунки энди бошқа қисқаришлар ҳам қўшиляпти.

«Toyota» АҚШ автобозорида «биринчи рақамли» ишлаб чиқарувчига айлангани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг