Чортоққа ҳоким тайинланди
Илҳомжон Саттаров 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарори билан амалга оширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter