Гидрометеорология хизмати огоҳлантирувчи ахборот берди

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ёмғир бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Гидрометеорология хизмати «Қамчиқ» довони қисмида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter