Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди

Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди

Фото: «Фарғона.Ру»

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида кеча, 4 март куни соат 19:15ларда «Шўрқудуқ» МФЙ ҳудудида жойлашган «Одил» МЧЖга қарашли автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлди.

Ушбу шохобча ишчилари Ҳ.П. ва Н.Х. иш жойидаги компрессор хонасида компрессорни тозалаётган вақтларида винтелдан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада фуқаролар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг