Чироқчида фуқаронинг уйидан 5 кг мариухана топилди
2019 йил 2 февраль куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чувуллоқ қишлоғида яшовчи Х.Б.нинг «Ласетти» русумли автомашинаси салонидан 95 гр., шунингдек унинг уйи ертўласидан 5 кг. 439 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ олдинроқ, «Ўзбеккўмир» АЖга қарашли «Апартак» кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб, чиқиб кетаётган шахслар қўлга олингани хусусида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter