Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чирчиқ-Химград индустриал парки» ташкил қилинади

«Чирчиқ-Химград индустриал парки» ташкил қилинади

Президентнинг «Чирчиқ-Химград индустриал парки» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Президенти маъмурияти билан Тошкент вилоятида «Химград» АЖ (Татаристон Республикаси) билан ҳамкорликда эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш ҳақида келишувга эришилган.

Қайд этилишича, «Чирчиқ-Химград индустриал парки» эркин иқтисодий зонаси Чирчиқ шаҳридаги «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида 73,04 гектар ер майдони ва ундаги 235 341,43 кв.метр бино иншооти майдони ҳамда «Maxam-Chirchiq» АЖ 51-сонли металли натрий ишлаб чиқариш цехи негизида 5,6 гектар ер майдони ва ундаги 22 963 кв.метр бино иншооти майдонида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш кўзда тутилган.

Белгиланишича, индустриал паркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йилни ташкил этади.

Индустриал парк ҳудудида ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт фаолиятининг турли соҳаларида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига «Ягона дарча» тамойили асосида ишлаб чиқариш ва техник бино ва иншоотларни танлаш, сотиш, лизинг ва ижарага бериш ҳамда молия-банк, рекрутинг, маркетинг, алоқа, маиший ва бошқа хизматлар кўрсатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг