Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.

«Бугун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири А. Абдуҳакимов Корея Республикаси Атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди», деб хабар беради Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI)нинг Марказий Осиёдаги ягона офиси Ўзбекистонда, Табиат ресурслари вазирлигида фаолият кўрсатмоқда.

«KEITI» компанияси «Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш» бўйича бош режани тузиш техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини ўртага ташлаганди.  Ушбу тадбирда лойиҳа учун 6,6 млн АҚШ долларига тенг грант ажратилиши маъқулланди ва йирик инвестиция лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилиб Корея Ҳукуматига тақдим этилди.

Бугунги электр тақчиллиги юзага келаётган бир пайтда «Sejin G&E Со., Ltd.» компанияси иштирокида «Тошкент вилояти маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича  тегишли вазирликлар билан келишувга эришилганлиги ҳам муҳим жиҳат саналади.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Энергетика, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиши режалашитрилган. Тошкент вилоятидаги «Оҳангарон» ва «Майдонтол» маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш» лойиҳасини бошлашга бағишланган тадбир эса келгусида электрга бўлган эҳтиёжни бир мунча камайтириши шубҳасиз.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг