Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиноздаги ҳодиса жойига Алишер Султонов етиб борди

Чиноздаги ҳодиса жойига Алишер Султонов етиб борди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятида жойлашган пахта нефть базасида таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин содир бўлиб, уни Тошкент вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажлари бартараф этаётгани хабар қилинганди.

Энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш учун зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин бартараф этилмоқда, пахта нефть базаси фаолиятини нормал режимда ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари воқеани чуқур ўрганиш орқали аниқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг