Чилонзордаги боғча мудираси ишдан олинди
Чилонзордаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
«Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ боғчадаги хунук ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter