Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилида университетга ўт қўйганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Чилида университетга ўт қўйганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Фото: «REGNUM»

Полиция Чилининг Сантьяго шаҳрида жойлашган Педро де Вальдивия номли университетни ёқиб юборганликда гумон қилинаётган кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

«BioBioChile» газетасининг ёзишича, полициячилар университет томонидан тақдим этилган кузатув камералари ёзувининг шарофати билан ўт қўйишда гумондор шахсни аниқлашга муваффақ бўлишди. Шаҳар мэри Фелипе Геваранинг сўзларига кўра, гулханни бир нечта киши ёққан бўлиши мумкин. Унинг хабар беришича, капюшондаги бир нечта одам университет биносига бостириб кирган, талон-тарож қилгандан сўнг ўт қўйишган.

«24 Horas» телеканалига кўра, бино бутунлай аланга ичида қолган. Воқеа содир бўлган жойга ёнғинни ўчириш хизмати тезда етиб келган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг