Чемпион шахматчиларимиз қачон Ўзбекистонга қайтиши маълум бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари - Ўзбекистон терма жамоаси 11 август куни тонгги 02:00 да Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти «Tерминал 2»да кутиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шахматчиларга қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter