Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамакига қанча акциз солиғи тўланиши маълум қилинди

Чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамакига қанча акциз солиғи тўланиши маълум қилинди

«Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4665-сон, 06.04.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот»да маълумот берилган.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг