Чегара бўйича музокара, ўчирилаётган совуқ сув, Самарқанддаги фожиа, Месси ва Салоҳ пойгаси, ислоҳ қилинаёган кинопрокат тизими ва бошқа хабарлар
Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Икки давлат ҳукумат раҳбарлари чегарадаги воқеани муҳокама қилишди
Томонлар эртага, 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари раҳбарлари ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилишига келишиб олдилар.
Жамият
Сайёҳ учун алоқа қанчалик муҳим?
Бирор бир мамлакатга борсангиз, энг аввало, соғ-омон етиб келганингиздан уйдагиларни хабардор қилишга шошиласиз. Иқтисоди тараққий этган, туризм ривожланган мамлакатларда бу борада муаммолар учрамайди. Сафар давомида мобил телефонингиз бекам-кўст ишлаб турса, ўзингизга ишончингиз мустаҳкам бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси асосида мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва ижтимоий муҳитини яхшилашга қаратилган «Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида кенг ислоҳотлар амалга оширилди.
Тошкентда режа асосида сув ўчирилади
Режалаштирилган сув ўчирилиши 9 апрелдан 16 майгача жадвал асосида олиб борилади.
Навоийда сотилган сифатсиз шиферлар янгисига алмаштирилди
Мурожаатда айтилишича, харидор 2017 йилнинг ноябрь ойида тумандаги дўконларнинг биридан ҳар бирини 40 минг сўмдан 230 дона шифер маҳсулотини сотиб олган.
Таълим
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига кириш тартиби белгиланди
Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.
Иқтисодиёт
Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон яна Тожикистонга газ етказиб беришни бошлади
Шартнома имзоланганидан сўнг газ етказиб бериш тизими жуда қисқа вақт ичида қайта тикланди. Дастлабки босқичда газ қўшни мамлакатнинг чегара олди ҳудудлари ҳамда йирик саноат корхоналарига етказиб берилади.
Ўзбекистонга лимон қандай кириб келган?
Юртдошларимиз аллақачон мазкур цитрус мевани уй шароитида етиштиришнинг ҳадисини олишган. Аммо бундан ярим аср аввал буни фақат орзу қилиш мумкин эди, холос.
Ҳодиса
Зангиотада 22 ёшли йигит маҳалладошининг уйига ўт қўйди. 12 яшар болакай нобуд бўлди
Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси Б.Снинг 2006 йилда туғилган ўғли А.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Самарқандда «Кобальт» ва «Нексия» тўқнашди. Саккиз киши ҳалок бўлди
Шунингдек «Кобальт» автомашинасининг яна 3 нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
«Мойка»да юз берган антиқа ЙТҲ
Худди шу санада Миробод туманида ҳам йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унга кўра, ҳайдовчи С.С. «Каптива» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, А.Х. бошқарувида бўлган «Ласетти» автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Тошкент кўчаларидан бирида асфальт чўкиб тушди
Хавфсизлик нуқтайи назаридан чуқур атрофи шох-шабба ва бўш қутилар билан ўраб қўйилган. Лекин бу автомобиллар тирбандлигининг олдини олмаган.
Маданият
«Ўзбекистон булбули» Таваккал Қодиров баҳорнинг фарзанди эди!
Санъаткор Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов сингари улуғ ҳофизлар мактабининг давомчиси сифатида ўзига хос услуб яратди. Ҳофиз юзлаб қўшиқлар ижро этди. У куйлаган «Бизни ташлаб», «Ўхшайди-ку», «Тошкент ироғи», «Найларам», «Қўқон ушшоғи», «Тановар», «Фасли навбаҳор ўлди», «Фарғона тонг отгунча» ва бошқа қўшиқларни ҳануз халқимиз севиб тинглайди.
Кинопрокат тизимини ташкил этиш бўйича қарор имзоланди
«Ўзбеккино» миллий агентлиги тизимидаги киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталари нархи Агентлик томонидан, бошқа киновидео-томоша ташкилотларига кириш чипталарининг нархи ушбу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади.
Спорт
Суперлига баҳслари қоидасиз жанглар майдонига айландими? ЎФАнинг аёвсиз жазолари
Кеча, 7 апрель куни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишларида Суперлиганинг бир қатор учрашувларидаги баҳсли вазиятлар ўрганиб чиқилди ва айбдор деб топилган клублар, футболчилар ва ҳакамлар аёвсиз жазоланди.
Месси ва Салоҳ: «Олтин бутса» учун кураш қизғин тус олди
Ла Лиганинг 31-турида хет-трикка эришган Месси «Олтин бутса» учун курашда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга етиб олди.
Мисрлик саёҳатчи Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига велосипедда йўл олди
Мухлис 65 кундан сўнг Россия пойтахтига етиб бориш ва турнирда ўз юрти жамоасини қўллаб-қувватлашни ният қилган.
Технология
Болага неча ёшидан компьютерга рухсат бериш керак?
Бугунги болалар электрон қурилмаларга жуда чанқоқ (айниқса смартфон ва планшетларга): оддий ўйинчоқ олиб берсангиз узоғи билан бир кун ўйнайди ёки йўқ. Кейин навбат яна смартфонга...
LG: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз
Телефон ўзига хос янги оптик суратга олиш технология ўрнатилган энг қиммат фотокамераси билан ажралиб туриши хабар қилинмоқда. 16 мегапикселли бош сенсорнинг диафрагмаси f/1.5 стандартли бўлади, яъни жаҳонда энг илғор.
Дунё
Канададаги автоҳалокат қурбонлари сони 15 нафарга етди
Автобусда ҳайдовчи билан бирга 29 киши бўлган. Полиция қурбонларнинг исм-фамилиясини айтишга шошмаяпти. Аммо ҳалокат шоҳидлари жамоа сардори ҳамда мураббийи вафот этгани ҳақида хабар беришган.
Доналд Трампга тегишли бинода ёнғин
Нью-Йоркда жойлашган АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли «Trump Tower» биносида ёнғин содир бўлди.
Рамзан Қодиров «Telegram» блокланишига муносабатини билдирди
Унинг фикрига кўра, мазкур мессенжер фойдаланиш учун жуда қулай, аммо давлат манфаатлари ундан-да муҳимроқ. Қодиров бутунлай чеклов қўйиш тарафдори эмаслигини билдирган.
Муҳаммад бин Салмон Францияга ташриф буюрди
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад унинг мамлакатда ўтказаётган ислоҳотларини намойиш қилиш ҳамда Париж билан алоқаларини янада кучайтириш эканлиги айтилмоқда.
Тавсия қиламиз
Фотоайбнома! Почча ва эр... сотилади!
Тўғриси, хато ёзувлар учун қандай жазо қўлланиши мумкинлигини менинг ўзим ҳам билмайман.
Нил Армстронг ойда азон овозини эшитганми?
Шундан сўнг Армстронгнинг берган жавоби мисрликларга худди очиқ осмондаги яшиндек таъсир қилди: «Мен Ойга илк бор қадам қўйганимда бу овозни эшитгандим. Ўша пайтда бутун вужудим жимирлаб кетганди. Аввал қулоғимда шовқин турди, кейин аллақандлай ёқимли туйғуларни ҳис этдим».
Нега миллий маҳсулотлардан қочамиз?
Ишлаб чиқарувчи бирор номдорроқ давлат бўлса-ку яхши, борди-ю «Ўзимизда чиқарилган» дейишса «тарвузимиз қўлтиғимиздан тушади». Нега, ахир мустақил бўлганимизга, бозор иқтисодиётини танлаб, ишлаб чиқариш соҳасини йўлга қўйганимизга озмунча вақт бўлмади-ку?
Матбуотнинг юки енгил эмас (биринчи мақола)
Аслида қандай китоб ўқиш, қайси газета ёки журналга ёзилиш ҳар кимнинг шахсий танлови. Бироқ юқорида келтирилган ҳолатлар мавжудлиги учун ҳам бу жараёнга давлат аралашишга мажбур бўлаётир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter