Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чайлада яшириб қўйилган бола онасига олиб берилди

Чайлада яшириб қўйилган бола онасига олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувига келаётган айрим тоифадаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш гоҳида осон кечмайди. Айниқса, ота ёки она бағрида юрган болани суд ҳукми билан улардан бирининг тарбиясига олиб бериш.

Куни кеча Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувидаги шундай мазмундаги ҳужжат ижроси ҳам осонликча амалга ошмади. Қизиғи, она тарбиясига олиб бериладиган болакай анча вақтдан бери қидирувда эди. Яъни, ота болани онасига бермаслик мақсадида бирга бошқа вилоятга олиб кетиб, яшириб юрган эди. Бошқарманинг қидирув шўъбаси инспектори томонидан олиб берилган тадбир давомида болакай Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги фермер хўжалиги майдонида вақтинчалик ишлаш учун борган жойдан топилди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2023 йил 18 апрелдаги ижро варақасига асосан даъвогор Х.Мусаева фойдасига жавобгар Р.Мусаевдан 6 ёшли фарзандини олиб бериш белгиланган.

Бўлим иш юритувига олинган мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарга ихтиёрий муддат берилган. Лекин қарздор фарзандини бергиси келмай, суд ҳукмини ихтиёрий бажаришдан бош тортиб, беркитиб юради.

Шундан келиб чиққан ҳолда бошқарма ходимлари томонидан қидирув эълон қилиниб, кузатув ишлари олиб борилади. Бу ишлар самара бериб, жорий йилнинг 11 сентябрь куни бола отаси билан Тошкент вилоятида эканлиги аниқланади. Бошқарма маъсуллари зудлик билан Намангандан бориб, болакайни она бағрига олиб беришди. Шу билан бўлим иш юритувидаги ҳужжат ижроси таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг