Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақалоқ йиғисини таржима қиладиган қурилма яратилди

Чақалоқ йиғисини таржима қиладиган қурилма яратилди

Фото: «Guru Mavin»

Олимлар чақалоқ йиғисини таржима қилувчи махсус қурилма яратди. Бу ҳақда «21-asr.uz» хабар берди.

«Cry Translator» («Бола йиғиси таржимони») деб номланувчи махсус ускуна эндиликда ота-оналарга яқиндан кўмак бера олади. Мазкур қурилма бола йиғлаганда тўғри ҳаракат қилиш йўллари, уни тинчлантириш, шу билан бир вақтда кичкинтой билан илк бора тиллашиш усулларини ўргатади. Енг асосийси еса ушбу мослама ширинтой яқинларини ортиқча ташвишга тушиб, ваҳима қилишдан асрайди.

Ихтиронинг афзалликлари шундаки, у 96 фоиз аниқлик билан гўдак йиғисининг сабабини аниқлайди. Бошқа қурилмалар (кичкинтой учун мўлжалланган махсус радио, смартфон, ички телефон тизими ва бошқалар) билан улана олади. У миттивойнинг хоҳиш-истагини тезда англашга кўмак бергани боис, ота-оналар учун яқин ёрдамчи бўлди.

Aгар ушбу мослама чақалоқнинг ёнида бўлса, LCD дисплейда 3-5 сония ичида бешта емоционал ёки физиологик ҳолатдан бири – «оч», «зериккан», «ноқулайлик», «уйқучан», «стресс» деган сўзлар намоён бўлади. Бу орқали еса ота-оналар ёки енагалар кичкинтойни тезда тинчлантиришлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, ушбу махсус асбоб тиббий ускуна емас, балки кичкинтойнинг яқинлари учун миттивойни яхшироқ тушунишга кўмак берувчи воситадир.

Унутманг, чақалоқ ҳеч қачон бесабаб йиғламайди. У ўзида бўлаётган ҳолатни йиғи воситасида намоён қилади.

Агар болажоннинг безовталиги тинмаса, бу қурилма билан чекланиб қолмай, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади.

Таъкидлаш жоизки, маҳсулотнинг якуний жараёни ҳали ҳам ривожланиш босқичида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг