Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британиянинг янги бош вазири Украинага боради

Буюк Британиянинг янги бош вазири Украинага боради

Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали гаплашди. Бу унинг Британия бош вазири сифатидаги биринчи қўнғироғи. У Украина президенти билан суҳбатда Буюк Британиянинг Украина мустақиллиги ва демократиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Трасс, шунингдек, Зеленскийни Буюк Британиянинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва узоқ муддатли ёрдамига ишониши мумкинлигига ишонтирган.

Зеленский Буюк Британиянинг қўллаб-қувватлови учун Бош вазирга миннатдорчилик билдириб, уни лавозимга тайинлангани билан табриклади.

Улар, шу билан бирга глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш зарурати ҳамда Россиянинг урушни молиялаштирувчи манбаларини узиб қўйиш чораларини муҳокама қилишди.

Лиз Трасснинг таъкидлашича, Россиянинг Европа давлатларига нисбатан энергияни қурол сифатида ишлатаётгани Путин режимининг ғалабаси учун кафолат бўла олмайди. У, шунингдек, Буюк Британия ва иттифоқчиларнинг энергия мустақиллигини мустаҳкамлашда давом этиши зарурлигини таъкидлади.

Бош вазир яқин ҳафталар ва ойларда президент билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаётганини ва яқин орада Зеленскийнинг Украинага таклифини қабул қилишдан мамнунлигини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг