Бухорода бир қатор ИИБ мансабдорлари ишдан олинди

Бухорода бир қатор ИИБ амалдорлари ишдан олинди, бошқаларига чора кўрилди.
Бухоро вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари бўйича Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан, вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Унда хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, шунингдек Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter