Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода бир гуруҳ ҳокимлар «ҳайфсан» олди

Бухорода бир гуруҳ ҳокимлар «ҳайфсан» олди

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти ҳокимининг интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги фармойиши эълон қилинди.

Унга кўра, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятлари қониқарсиз дея топилган.

Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов, Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров, Когон тумани ҳокими М.Эсанов, Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров, Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевларга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, Жондор тумани ҳокими С.Ҳикматов ва Шофиркон тумани ҳокими Ш.Ҳакимовга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солинди, Бухоро шаҳри ҳокими Ж.Носиров қаттиқ огоҳлантирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг