Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига Тошкентдан уй берилгани инкор қилинди
Куни кеча турк актёри Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига Тошкентдан хонадон берилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Bizning uylar» компанияси «Instagram»даги саҳифасида мазкур хабар юзасидан баёнот берди.
«Оммавий ахборот воситаларида «Bizning Uylar Development» брендимизнинг реклама юзи бўлган Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига компаниямиз томонидан хонадон берилганлиги ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга мос келмайди.
Бурак Ўзчивит совға олиш учун ҳеч қандай талаб қўймаган ва Компаниямизда бундай турдаги совға бериш масалалари муҳокама қилинмаган.
Биз фурсатдан фойдаланиб, Ўзчивит, унинг турмуш ўртоғи ва янги туғилган фарзандига оилавий фаровонлик, соғлик ва кўп йиллар бахтли ҳаёт кечиришини тилаймиз!» дейилади баёнотда.
Аммо турк матбуотида бу хабар инкор қилинмаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter