Бунақаси кам бўлади! Бир йўналишда уч абитуриент максимал балл тўплади!
Даврани кенгроқ олинг, рекордчилар ўйнасин! Ҳа, адашмадингиз, рекордчи эмас рекордчилар. Уларнинг сони 3 нафар! Учаласи ҳам Молия институтининг абитуриентлари! – деб хабар берди ДТМ канали.
4 август ҳолатидаги тест натижаларига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллни Tошкент молия институтининг «Иқтисодиёт» таълим йўналишида тест топширган 3 абитуриент:
- Абдураҳимов Рустамжон
- Исмоилов Араббой
- Абдулакимова Моҳина қўлга киритишибди.
Учаласи ҳам бирдек тестда тўплаш мумкин бўлган энг максимал — 189.0 баллни йиғишибди. Офарин, ота-онангизга, устозларингизга раҳмат!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter