Булоқбошида 47 ёшли фермер номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида қотиллик содир этилди.
Вилоят ички ишлар бўлимидан хабар қилишларича, бир неча кун муқаддам тумандаги фермер хўжаликларининг бирида раҳбарлик қилган, 1971 йилда туғилган А.Х.нинг қонга беланган жасади дала майдони четидан топилди. Аниқланишича, марҳум бўйин ва кўкрак қисмига урилган пичоқ зарби оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида марҳум А.Х.га тегишли бўлган «Урал» русумли велосипед чап тепки педали синган ҳолда топиб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter