Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун қандай кунлигини биласизми?

Бугун қандай кунлигини биласизми?

Фото: «Lexisnexis.co.uk»

1997 йилдан бери юртимизда 1 октябр Устоз ва мураббийлар куни сифатида нишонлаб келинади ва бу кунда улуғ мураббийларимизга янада эҳтиром кўрсатилади. Устозлар учун бу каби махсус кун деярли ҳамма давлатларда бор. Аммо буни қарангки, Халқаро Мураббийлар куни ҳам мавжуд бўлиб, у 5 октябрда бўлиб ўтади. Устозлар кунини юзлаб мамлакатлар айнан ушбу санада нишонлайдилар. Бизники билан саналар орасидаги тафовут унчалик катта эмас. Биргина куннинг ўзида қанчадан қанча халқаро ёки маҳаллий байрамлар нишонланади. Бу ҳақда ҳар доим ҳам етарли маълумотга эга бўлавермаймиз. 1 октябр, яъни бугун яна қандай халқаро кунлар нишонланади? Билмасангиз мақолани ўқиб кўринг!

Жаҳон вегетарианлар куни

Жаҳон Вегетарианлар куни биринчи бўлиб Шимолий Америка Вегетариан Жамияти томонидан 1977 йилда ташкиллаштирилган. Бир йил ўтиб уни Халқаро Вегетариан Ташкилоти ҳам қабул қилди. 10 йил ичида аста-секин бу кун одамлар ичида анча оммалашди. Ҳозирда энг кўп вегетариан аҳолига эга мамлакат Ҳиндистон ҳисобланади. Машҳур вегетарианлар қаторига Маҳатма Ганди, Жейн Гудалл, Бенжамин Франклин, Исаак Ньютон, Марк Твен ва Генри Фордларни киритишимиз мумкин.

Бу кун барчамизни сабзавот ва мевалар истеъмолига кўпроқ ундайди. Сон-саноқсиз тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мева ва сабзавотларга тўла озиқ соғигимиз учун кони фойда. Вегетарианлар ўзларининг соғлиги учун ҳайвонларни ўлдириб озиқланмаслик йўлини қатъий белгилаб олганлар.

Вегетариан – сўзининг маъноси ҳам гўшт емайдиганлардир. Бу балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади. Вегетарианлар ахлоқ жиҳатдан ҳайвонларни ўлдирилишига, шунингдек турли ферма ва қушхоналарда жониворларга ёмон муносабатда бўлишларига ҳам қарши. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи гуруҳ ва ташкилотлар кўп.

Халқаро қариялар куни

Бу кун дунёдаги барча кексаларга ғамхўрлик қилиш, ҳурмат ва иззат-икром кўрсатишга бағишланади. 1991 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеяси 1 октябрни Халқаро Кексалар Куни деб белгилади. Ҳа, ахир биз ҳам қачондир бу гуруҳнинг ичидан жой оламизку.

Биласизми? БМТ таркибига эътибор берилса, у ерда фаолият юритаётган ҳар 10 кишидан бири 60 ёш ёки ундан каттароқ. 2050 йилгача бу кўрсаткич ҳар 5 нафардан бирни, 2150 йилга келиб эса бу ҳар уч нафардан бир кишини ташкил қилар экан.

Халқаро қаҳва куни

Кўпчилик тонгда кофе ичмасдан бирор ишга қўл уролмайди. Кофега муккасидан кетган машҳурлар сирасига Балзак (1кунда 40 финжон), Вольтаире (бир кунда 50 финжондан кўпроқ) киради. Шунингдек Бетҳовен ҳам кофени ёқтирувчи инсон бўлиб, у ҳар бир финжонга 60 та кофе доначаларини солиб истеъмол қилган экан.

Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар йилнинг турли вақтларида ўзларининг Миллий Кофе кунларини нишонлайдилар. Масалан, энг кўп кофе ишлаб чиқарувчи Бразилияда у 24 майда, энг кўп кофе истемолчиларига эга АҚШда эса 29 сентябрда. Аслида байрам қилиш учун ҳар куни ажойиб кун бўла олади. Шунга қарамай, Халқаро Кофе Ташкилоти аъзолари ва уларнинг ассоциациялари 1 октябрни ер шари бўйлаб нишонланадиган кофе куни қилиб танлашган.

Ана шунақа гаплар. Хўўш, бугунни қандай ўтказсам экан деб ўйланиб қолган бўлсангиз, бунинг йўли осон. Сиз учун қардли бўлган катта ёшли устозингизни соғлиги учун фойдали сабзавот билан тўйинган таом ва албатта уларга хуш келувчи кофе билан меҳмон қилинг.

Дилдора Тўйчиева

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг