Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, йўл музлаши ва туман тушиши кутилмоқда

Бугун Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, йўл музлаши ва туман тушиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати Марказининг берган маълумотига кўра, бугун, 14 декабр куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз:

автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

ҳайдовчиларимизнинг Қамчиқ довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

Қамчиқ довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин:

«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38

Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг